Муаммо ҳал этилди. ХДПдан халқ хурсанд
Муаммо ҳал этилди. ХДПдан халқ хурсанд

 

Жойларда аҳоли билан ўтказилган учрашувларда кўтариладиган оғриқли муаммолардан бири ичимлик суви таъминотидир. Ушбу масалага йиллар давомида етарли эътибор қаратилмагани оқибатида муаммолар кўпайиб, аҳоли маълум қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу муаммодан Қўқон шаҳридаги Машраб кўчаси аҳолиси ҳам узоқ йиллардан буён азият чекиб келаётган эди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган Ҳошимжон Ҳошимов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Хуршиджон Акрамовнинг саъй-ҳаракати билан муаммо ҳал этилди. Шаҳарнинг Машраб кўчасидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурлар янгисига алмаштирилиб, сув насоси ўрнатилиб, аҳолига тоза ичимлик сувидан барқарор фойдаланиш имконияти яратилди.

Маҳалла аҳолисининг айтишича, ҳудудга тахминан 51 йил илгари ичимлик суви олиб келинган ва ўша пайтдан буён сув иншоотлари таъмирланмаган. Партиямиз фаолларининг ташаббуси ва фидойилиги, аҳолининг қўллаб-қувватлаши ҳамда “Қўқон сувоқава” ташкилотининг кўмаги билан маҳалла аҳли оби-ҳаётдан қулай тарзда фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

 

Аброржон Қурбонов,

ЎзХДП Қўқон шаҳар кенгаши раиси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш