Электорат манфаати доимий эътиборда
Электорат манфаати доимий эътиборда

 

Ижтимоий муаммоларни ҳал этмасдан туриб, тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу боисдан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, давлат халққа яқинлашди, халқ учун ишлай бошлади. Ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад ҳам халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, турмуш фаровонлигини оширишга эришиш эканлиги маълум қилинди. Ушбу масалаларда партиямизнинг сиёсий позицияси мамлакат тараққиётининг янги босқичида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини изчил оширишга кўмаклашишдир.

Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этади. Шундан келиб чиқиб, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича партия томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида депутатларнинг аҳоли билан сайёр учрашувлари ташкил этиляпти. Мазкур лойиҳа асосида одамларнинг турмуш тарзи, оилавий шароити ўрганилмоқда. Уйма-уй юриб фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда, хотин-қизлар ва ёшлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар бўйича депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилмоқда. Энг муҳими, бу каби ижобий ишлар халққа яқинлашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаяпти. Чунки халқ ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан туриб, муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди.

Шундай тадбирлардан бири халқ депутатлари Поп туман Кенгаши депутати Улуғбек Эгамов ташаббуси билан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тумандаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил қилинди. Фуқаролар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, соғлиқни сақлаш, алимент ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Эътиборли жиҳати, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, аниқ муддат ва манзилли чора-тадбирлар белгиланди ҳамда мулоқотда иштирок этган тегишли ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида масалалар юзасидан тегишли жойларга депутат сўрови юборишга келишиб олинди.

Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари “Уйғур” МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ва ҳозирда тикувчилик билан шуғулланаётган Сайёра Абдуқодированинг хонадонига ташриф буюриб, унинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек тадбир давомида ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд, 1-гуруҳ ногирони Азиза Тўхтарованинг ҳолидан хабар олинди.

 

ЎзХДП Наманган вилояти кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш