Мурувват уйида байрам тадбири ташкил этилди
Мурувват уйида байрам тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун Мурувват интернат уйда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним - фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

ХДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари Ф.Балтаева тадбирни кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, мустақилликнинг халқимиз ва давлатимиз ҳаётида тутган ўрни, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ҳақида фикрлар билдирди.

Туман маданият бўлими ходимлари Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, чиқишлари билан иштирокчиларга бир олам қувонч бахш этишди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларга викторина саволлари берилди ва тўғри жавоб берганларга партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.

ЎзХДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

 

← Рўйхатга қайтиш