Ҳар кўнгилда истиқлолнинг шукуҳи
Ҳар кўнгилда истиқлолнинг шукуҳи

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган “Ватаним фахрим” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ҳамда туман Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгаши депутатлари, “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзолари иштирок этди.

Бахмал туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман партия кенгашлари масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватаним-фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирида депутатлар фаоллар иштирокчиларни байрам билан қутлади. Тадбирдан сўз олган партия фаоллари, депутатлар тумандаги фаол ёшларни алоҳида эътироф этиб ўтишди.

Тадбир давомида қизиқарли савол-жавоб ва турли викторина ўйинлари уюштирилиб, ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш