Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар кенгашлари томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Ф.Балтаева тадбирни кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда шаҳар маданият бўлими санъаткорлари ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан иштирокчиларни хушнуд этишди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар учун викторина ташкил этилиб, фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши