Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кармана туман кенгаши ташаббуси билан “Дўрман” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирни партия фахрийси, шоир Шойим Шерназар очиб берди ва йиғилганларни улуғ айём билан табриклади. ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши раис ўринбосари Ж. Файзуллаев, туман кенгаши раиси Ҳ. Рўзиевлар ҳам тадбир қатнашчиларига байрам муносабати билан самимий тилакларини билдирдилар.
Туман маданият бўлимининг ёш санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари ва бадиий чиқишлари билан тадбир иштирокчиларини мамнун этдилар.
ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши