Фарғонада ҳам делегатлар сайланди
Фарғонада ҳам делегатлар сайланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ҳудудий партия ташкилотлари жорий йилдаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, партиянинг XII қурултойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этмоқда. Жумладан, бугун бўлиб ўтган Халқ демократик партиясининг Фарғона вилоят Кенгаши пленуми кун тартибида қурултойга делегатларни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар айни пайтда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилаётгани, барча жараёнлар очиқ, ошкора, миллий сайлов қонунчилиги асосида ва қонунчиликда белгиланган муддатларга қатъий амал қилинган ҳолда, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ўтказилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, жорий йилги Президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида, барча демократик тамойилларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши, бу жараёнга Ўзбекистон Халқ демократик партияси пухта тайёргарлик кўраётгани, электорат ва тарафдорларининг ишончини қозониш учун барча восита ва имкониятлар ишга солиниши эътироф этилди.

Пленумда партия Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида делегатлар сайланди.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш