Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тадбир Учтепада ташкил этилди
Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тадбир Учтепада ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Учтепа туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори доирасида “Ватаним – фахрим!” деб номланган маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Мухтор Илхомов, Учтепа туман кенгаши депутати Зиёда Тожиева барча иштирокчиларни байрам билан табрикладилар ва мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳамда 2021 йилнинг 24 октябрь куни юртимизда бўлиб ўтадиган Президент сайлови ҳақида тўхталиб ўтишди. Мустақиллигимиз ҳамда партия тарихига оид саволлардан иборат ташкил этилган викторинада иштирокчилар фаол қатнашди. Викторина ғолибларига бадиий китоблар топширилди.

Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга бир олам қувонч бахш этди.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш