Ўзбекистон Халқ демократик партияси Денов тумани кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари вилоят, туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва “Ёшлар қаноти” аъзолари иштирокида Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан "Ватаним фахрим" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда партиямизнинг фаол аъзоси бўлган Ўзбекистон Қаҳрамони Юсуф Зиёев, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Бахтиёр Аҳроров иштирок этиб барча иштирокчиларни байрам билан табрикладилар ва мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Туман маданият бўлими ходимлари ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, чиқишлари билан иштирокчиларга бир олам қувонч бахш этишди. Тадбир асносида сиёсий-ҳуқуқий савол-жавоблар викторинаси ўтказилди. Унда фаол иштирок этганларга партиянинг совғалари тақдим этилди. Шу билан бирга, партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш учун имзолар йиғилди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши