Тинч элга байрамлар ярашади
Тинч элга байрамлар ярашади

 

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”да Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман партия кенгашлари масъуллари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватаним-фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Н.Холматов кириш сўзи билан очиб, йиғилиш иштирокчиларини мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқлар ва муваффақиятлар, ёшларга яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир доирасида “Жасорат” медали соҳиблари Барно Нарзуллаева ҳамда Малика Эгамқуловаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Қизиқарли савол-жавоб ва турли викторина ўйинлари уюштирилиб, ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Сарвиноз МАМАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш