Фаол аёлларимиз имзо йиғиш жараёнида иштирок этмоқда
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ҳамда Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан имзо варақаларини тўлдиришда фаол, етакчи аёллар фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоларини йиғишмоқда.
Жумладан, Халқ демократик партияси Шароф Рашидов туманидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида имзо йиғиш жараёни уюшқоқлик билан ташкил этилди, номзод ва унинг фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.