Аёл номзодни аёллар қўллаб-қувватламоқда
Аёл номзодни аёллар қўллаб-қувватламоқда

 

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича сайловчилар имзосини йиғиш жараёни қизғин давом этмоқда. Жойларда мазкур жараён уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда, барча даражадаги партия ташкилотларининг ходимлари, депутатлар, партия фаоллари унда фаол иштирок этаяпти.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида касб-ҳунар ўрганаётган аёллар билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мустақил юртнинг бахтли аёлларимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда истиқлол туфайли аёллар учун яратилган имкониятлар, бугунги кунда аёлларнинг турмуш шароитини яхшилаш, таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари ва меҳнат қилишлари учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Яратилаётган шароитлардан руҳланиб, унумли фойдаланиб, меҳнат қилаётган аёлларнинг ютуқлари борасида фикр алмашилди. Истиқлолдан эъзоз топаётган сиёсатчи аёл, меҳнаткаш депутат, оилапарвар она Ўзбекистон ХДПдан Президент сайловига номзоди кўрсатилган Мақсуда Ворисова ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида имзо йиғиш жараёни ҳам ўтказилди. Ушбу даргоҳда касб-ҳунар ўрганаётган 40 нафарга яқин аёллар М.Варисова номзодини қўллаб имзо варақасига ўз имзоларини қўйиб беришди.

 

Ўзбекитон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш