Лойиҳаларимиз ёшлар манфаатига хизмат қилмоқда
Лойиҳаларимиз ёшлар манфаатига хизмат қилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида жойларда ўтказилаётган тадбирлар туфайли минглаб ишсиз ёшларимиз доимий даромад манбаи бўлган иш жойларига эга бўлди, яна минглаб ёшлар касб-ҳунарга қайта ўқитилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Бу натижалар албатта, юртимизда ишсизлар сонини қисқартириш, камбағаликни бартараф этиш, аҳол даромадларини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Партиянинг Хатирчи туман кенгаши томонидан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. Тадбир таклиф этилган ёшлар билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари ўртасида юзма-юз мулоқот билан бошланди. Учрашувда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар, жумладан, касб-ҳунар ўрганиш, бандликни таъминлаш масалалари билан мурожаат қилдилар. Мулоқот давомида кўтарилган ҳар бир масала бўйича атрофлича фикр алмашилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

Тадбир якунида ишсиз 6 нафар йигит-қизга тикув машиналари, пайвандлаш ускуналари берилди.

Шунингдек, 8 нафар йигит-қизлар Халқ демократик партияси сафига қабул қилинди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш