Депутат маҳалла муаммоларини ўрганди
Депутат маҳалла муаммоларини ўрганди

 

Янги Ўзбекистонда қарашлар ва ҳаракатлар ҳам янгиланиб бормоқда, буни биз бугунги депутатлар фаолиятида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Яшнабод туман кенгашидан сайланган депутат Қ. Шомуродов фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, яқиндагина депутат бўлиб сайланганига қарамай ўз фаолиятини белини махкам боғлаб халқ ичида, халқ дардини эшитишдан бошлади.

Жорий йилнинг 18-август куни ўзи сайланган 26-Жарқўрғон округида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Қабулда аҳоли томонидан коммунал соҳа, гаражларнинг ноқонуний бузилиши, тез тиббий ёрдам сифати, ички йўллардаги носозликлар, ижтимоий химояга мухтож оилаларга моддий кўмак каби масалалар юзасидан муроожатлар эшитилди. Кўплаб муаммолар жойида бартараф этилди, мутасадди ташкилотларга боғлиқ муаммолар ечими бўйича тегишлилигига қараб депутатлик сўрови юборилди.

Бу каби сайёр қабуллар ЎзХДП Тошкент шаҳар ва туман депутатлари томонидан мунтазам ташкил этиб борилмоқда.


 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш