Термизда имзо тўплашни намунали ва айёмни муносиб ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Термизда имзо тўплашни намунали ва айёмни муносиб ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган мажлисида иккита асосий масала кўриб чиқилди. Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғишни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним-фахрим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Шуларндан келиб чиқиб, Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашида вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари иштирокида мазкур тадбирларни сифатли ва белгиланган муддатларда ўтказилиши бўйича тегишли тавсиялар берилди. Аввало, вилоят кенгаши ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди. Кунлик ахборотлар қабул қилиниб, ЎзХДП Марказий кенгашидаги штабга тақдим этиладиган бўлди. Мустақилликнинг 30 йиллига бағишланган тадбирларни маҳалла гузарлари, очиқ майдонлардаги аҳоли гавжум жойлари, истироҳат боғларида ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Тадбирлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари иштирокида пандемия талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилишига Кенгаш раислари масъул эканлиги белгиланди.

Йиғилишда вилоят Кенгаши томонидан 20 минг 100 нафар сайловчиларнинг имзоларини йиғиш (тўплаш) юзасидан 15 та туман(шаҳар) кесимида тақсимот Режаси ишлаб чиқилди ва белгиланган намунадаги имзолар варақаси тарқатилди. Эндиги масала тадбирларни ўтказиш ҳамда имзоларни тўплаш ишларида тартибли, қоидаларга амал қилинган ҳолда, масъулият билан ёндашиш кераклиги айтилди.

 

Фирдавс Шарипов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш