Ботир Сайдалиев “Менга пойабзал таъмирлайдиган тикув машинаси олиб беришди. Орзуимга етишимда кўмак берганлар кам бўлмасин”, дея кўзларида ёш билан дуо қилди. У Тошкент тумани “Шамсиобод” маҳалласида яшайди, 2-гуруҳ ногирони. Шундай бўлсада, ҳеч кимдан кам бўлмасликка, атрофдагиларга наф келтиришга ҳаракат қилади.
Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат Мирислом Усмоновнинг ташаббуси, саъй-ҳаракати билан Ботир Сайдалиевнинг аҳволи ўрганилди. Уни қийнаётган масала депутатга ҳам тинчлик бермади. Депутат ҳомийлар ахтаришга, мутасаддилар эътиборини тортишга аҳд қилди. Натижада Тошкент тумани ҳокимлиги томонидан фуқарога махсус тикув машинаси топширилди.
Гавҳар Мирзараҳимова,
Ўзбекистон ХДП Тошкент туман кенгаши раиси