Янгича тарғибот кўпчиликка манзур бўляпти
Янгича тарғибот кўпчиликка манзур бўляпти

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг тарғибот тадбирлари маърузабозликдан чекинган ҳолда, ноодатий тарзда ташкил этилаяпти.
Истироҳат боғларида маҳаллаларда, бозорларда, гавжум жойларда тадбирларнинг ташкил этилаётгани диққатга сазовордир. Мақсад – аҳоли орасига партиямиз ғоялари тарғиботи билан чуқур кириб бориш. Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ва Термиз шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги “Болажон” боғида “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз” шиори остида бўлиб ўтди.


Тадбирни Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси Мавжуда Ҳасанова кириш сўзи билан очди. Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини ошириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ечиш асосий мақсад эканлиги, Халқ демократик партияси доимо халқ билан биргалиги ҳақида фикр билдирди.


Тадбир давомида ногиронлиги бўлган фуқаролардан 10 нафарига партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бир қаторда, Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети спортчи қизларидан 5 нафарига партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди ваа спортчи қизлар ўзларининг чиқишларини намойиш этишди.
Тарғибот тадбири савол-жавоблар билан давом эттирилиб, фаол иштирок этганларга эсдалик совғалар топширилди.

Адолат Мўминова,
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш