Сессия кун тартибида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама этилди
Сессия кун тартибида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама этилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи томонидан сессия кун тартибига қўйилди.

Муҳокама жараёнида таъкидланганидек, туманда жами 45011 та томорқаси бор хонадон бўлиб, экин ер майдони 2811 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу экин майдонларида аҳоли томонидан сабзавот, полиз, картошка ва бошқа экинлар йиғиштириб олиниб иккинчи такрорий экин экиш ишлари якунланяпти ва тўқсонбости экинлари учун тайёргарлик кўриляпти.

Фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш учун кам таъминланган 763 та оилага 382 га ер ажратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 771 та оилага ер ажратиб берилиб фермер хўжаликлар томонидан экин экиш ишларида амалий ёрдам берилиб, эрта экилган майдонларда агротехник тадбирлар амалга ошриляпти. Такрорий экин асосан дукакли мош, ловия, чорва ҳайвонлар учун озуқа маккажўхори, ва полиз сабзавот экинларини ташкил этади.

Бундан ташқари, узумзор ташкил этиш учун 19658 та хонадонда 393 гектар сўри ток тайёрлаш режалаштирилган. Айни пайтгача амалда 1080 та хонадонда 16,2 гектар сўри ток тайёрланиб, маҳаллалар кесимида ҳисоб-китоб қилиниб 20 мингдан ошиқ хонадонда сўри ток ташкил этиш учун рўйхат шакллантирилди.

Шунинг билан бирга, паррандачилик, қуёнчиликни ривожлантириш, бу борада аҳоли имкониятларидан унумли фойдаланиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, туманда “Микрокредитбанк”нинг вилоят бошқармаси ходимлари билан биргаликда 450 та хонадонга 10 бошдан, жами 4500 та қуён тарқатиш режалаштирилган.

Муҳокама жараёнида қарор ижросини таъминлаш борасида муайян камчиликларга йўл қўйилгани ҳам таъкидланди. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, камчиликларни бартараф этиш, қарор ижросини сифатли таъминлаш учун мониторинг кузатуви ва назорати олиб борилиши зарурлиги таъкидланди.

 

Жаҳонгир ОЛИМОВ,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш