Бойсунда “Ёшлар фестивали” ўтказилди
Бойсунда “Ёшлар фестивали” ўтказилди

 

Таълим даргоҳларида ўқишлар тугаб, болажонлар орзиқиб кутган ёзги таътил бошланди. Ўғил-қизларимизнинг таътилни мазмунли ўтказишлари учун жойларда турли маданий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бойсун туман кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Абдуллаев ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида туманнинг “Хўжайидод” ва “Ўрмончи” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди.

“Келажак пойдеворлари” мавзусида ташкил этилган ёшлар фестивалига ушбу маҳаллаларда яшовчи ўқувчилар, уюшмаган ёшлар таклиф этилди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирлар давомида ёшлар спортнинг милий кураш, шашка-шахмат турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Фестивал доирасида ташкил этилган каштачилик кўргазмаси, ёш санъат ихлосмандларининг чиқишлари ҳам барчага манзур бўлди.

Тадбирда иштирок этган партия масъуллари, меҳнат фахрийлари мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга Халқ демократик партияси ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Бойсун туман кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш