“Депутатнинг бир куни”
“Депутатнинг бир куни”

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши депутати, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали директори Улуғбек Кочкаров томонидан 26-Данғара сайлов округи ҳудудидаги аҳоли иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилди. Тумандаги “Бойбўта” ва “Катта Аравон” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтган аҳоли билан учрашувларда фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва масалаларни тизимли ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Хусусан, сайёр қабулда иштирок этган “Бойбўта” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари ичимлик суви, электр қуввати таъминоти билан боғлиқ муаммолар, қишлоқ оилавий поликлиникасини реконструкция қилиш ҳамда малакали мутахассислар билан таъминлаш, патронаж хизматини янада яхшилаш, ер олиш ҳамда иш билан таъминлаш каби масалалар бўйича мурожаат қилишди.

“Катта Аравон” МФЙда яшовчилар эса маҳаллада 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси бажарилмаётганлиги ҳақида тўхталиб, “Наврўз” ва “Ёшлар” кўчаларида сув қудуғи қурилишига эҳтиёж борлигини маълум қилдилар. Шунингдек, “Ҳидоят” кўчасидаги янги хўжаликларни электр қуввати билан таъминлаш учун трансформатор ўрнатиш, Кичик ва Катта минглар қишлоқлари ўртасидаги зовурни ковлаш масаласида амалий ёрдам кўрсатишни сўрадилар.

Бундан ташқари, сайёр қабулда бир неча фуқаролар болалар учун нафақа пули олиш, уйда тикувчилик билан шуғулланиш орқали даромад манбаига эга бўлиш мақсадида тикув машинаси олиб бериш масаласида мурожаат қилишди.

Сайёр қабулларда фуқаролар мурожаатлари бўйича депутатлик сўрови институтидан оқилона фойдаланган ҳолда, мансабдор шахсларга депутатлик сўровлари юбориш ҳамда муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

Шоҳрух ЎКТАМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раис ўринбосари.

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш