"Биз фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз!"

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари, жумладан, пенсионерлар ва ногиронлар, шунингдек, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш билан шуғулланадиган бюджет ташкилотлари ходимлари манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишда фаол иштирок этишни ўзининг муҳим вазифаси, деб билади.

Ўзбекистон ХДП Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан марказий фавворалар сайилгоҳида "Биз мамлакатда фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз!" шиори остида янгича усулдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Партиянинг фаол аъзолари, ота-оналар фарзандлари билан, нуроний отахону онахонлар ҳамда ёшлар иштирок этган ушбу тадбир ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилди.

Тадбирни Халқ демократик партияси шаҳар кенгаши раиси Ш.Усманов кириш сўз билан очиб, сайловларнинг юртимиздаги демократик жараёнларни жадаллаштиришдаги аҳамияти, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида қисқача маълумот берди. Gартия, биринчи навбатда, давлат ва жамиятнинг манзилли ижтимоий ҳимоясига муҳтож аҳоли вакилларининг манфаатларини ифода этиши, ижтимоий тенглик ва адолат, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия ғоялари учун курашиши таъкидланди.

Санъаткор ва хонандаларнинг куй ва қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

 Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят

кенгаши сектор мудири

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш