Депутат ёрдами билан йўл муаммоси ҳал этилди
Депутат ёрдами билан йўл муаммоси ҳал этилди

 

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга қонун доирасида ечим топиш депутатларимиз фаолиятининг ажралмас қисмига айланган. Халқ вакилларининг бундай саъй-ҳаракатлари натижасида жойларда фуқароларни ўйлантириб келаётган масалаларнинг ҳал этилаётгани, муносиб турмуш шароити яратилаётгани қувонарлидир, албатта. Бунга Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган хайрли иш мисолида гувоҳ бўлиш мумкин.

Гап шундаки, Янгиобод қишлоғида яшовчи болалар бир неча йиллардан буён тупроқ йўлдан мактабга қатнар, айниқса ёмғир-қорли  кунларда лой бўлиб кетган йўл уларга катта қийинчилик туғдирарди. Бу борада мутасаддиларга қилинган мурожаатлар ўз ҳолича қолиб келаётганди.

Қишоқ аҳолиси муаммони ҳал этиш борасида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидан сайланган Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутати Шерқул Холиқовдан ёрдам сўрашди. Сайловчиларининг мурожаатига лаббай деб жавоб берган депутат ваколати доирасида амалий ишларни бошлаб юборди. Унинг депутатлик сўрови ижобий ҳал этилиб, маҳалланинг 1200 метрлик ички йўлига шағал ётқизилди. Бундан ташқари, депутатнинг саъй-ҳаракати билан маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган электр таъминоти масаласи ҳал этилди.

Бу каби амалий ишлар аҳолининг депутатларимизга бўлган ишончи мустаҳкамланишига, партиямизнинг халқимиз орасида обрўйи янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

 

Маърифат МАВЛАНОВА,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши масъул ходими

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш