Тошкентда ёшлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди
Тошкентда ёшлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

 

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш тадбирларида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаол иштирок этиб келмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва шакллантириш мақсадида ўтказилган “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик-танлови ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Бугун пойтахтимиздаги “Ёшлар саройи”да бўлиб ўтган кўрик-танловнинг республика босқичида ўз маҳоратларини намойиш этган истеъдодлар беллашувининг ғолиблари ЎзХДП, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Жумладан, танловда иштирок этган ва фахрли ўринларни эгаллаган ногиронлиги бўлган 28 нафар иқтидорли ёшга Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Муқаддас Ўразалиева ва Мавжуда Ҳасанова партиянинг эсдалик совғаларини топширишди.

Бу каби танловлар ёш истеъдодларни кашф этиш, ўсиб келаётган авлод қалбида санъатга меҳр уйғотиш, иқтидорларини намойиш этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш