2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланган.
Дастурда халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш, аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилган.
Сайлов жараёни иштирокчиларининг нафақат сиёсий, балки ижтимоий ва фуқаролик позициясини намоён этиш хусусиятлари намойиш этиш замонавий демократиянинг узвий белгиси ҳисобланади. Замонавий дунёнинг ижтимоий-сиёсий манзараси турли социал гуруҳлар, шу жумладан ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини акс эттирувчи ижтимоий-сиёсий қарашлари, билим ҳамда кўникмаларида ўз ифодасини топдириш, сайловлар тизимида электорал маданиятни қарор топдириш, ёшлар фаоллигини белгиловчи объектив зарурат сифатида сайлов компаниясини амалий жараёнлар ўлароқ кўрсатиб бериш лозим.
Мамлакатимизда ёшлар электорал маданиятини юксалтириш, самарали ижтимоий бошқарув механизмларини амалга ошириш, миллий сайлов қонунчилиги ва ёшларга оид давлат сиёсати доирасидаги ислоҳотлар ёшлар электорал маданиятининг юксалиши, уларнинг сайловларда ўз ролини ҳис қилиш омилларига кучли таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам «жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш» каби муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёшларда нафақат фаол сайловчи сифатида, сиёсий жараёнларни бевосита ва билвосита иштирокчиси бўлиш билан биргаликда, ўзининг сиёсий иродаси ва иммунитетини ривожлантиришда сиёсий партиялар замонамизга хос ва мос бўлган ташаббуслар кўрсатиш вақти келди.
Зокиржон ЗОҲИДОВ,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати.