Ёрдамга муҳтож фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди
Ёрдамга муҳтож фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди

 

Аҳолининг маълум бир соҳадаги мурожаатлари ўз ўзидан пайдо бўлмайди. Шунчаки, мурожаатнинг кўплигидан, уларни ижобий ҳал этиш учун бир оз кўпроқ вақт талаб этилади. ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши Зомин туманида сайёр қабул ўтказди. Мутасаддилар мурожаатларни қабул қилиб уларга қонун доирасида ечим топишга ҳаракат қилаётир. Шундай мурожаатлардан бири Шаҳноза Тангриева томонидан йўлланди.

Унинг турмуш ўртоғи Холтўра Самадовга бир неча йиллар олдин саломатлигидаги ўзгаришлар туфайли “Хавфли тумома” ташхиси қўйилди. Шифокорлар унга 6 маротаба кимётерапия олиши лозимлигини, бу эса касалликнинг авж олишини секинлаштириши мумкинлигини айтди. 4 тасини олди ҳам. Лекин бешинчи маротаба кимётерапия олиш учун йўлланма ололмади.

Бир куни рафиқаси Шаҳноза Тангриева маҳаллада ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан сайёр қабул ташкил этилаётганлигини турмуш ўртоғига айтганида, аёлига боришини, шароитларни, вазиятини тушунтиришини айтади.

Сайёр қабулда Шаҳноза Тангриеванинг оғзаки мурожаати қабул қилиниб, тегишли ташкилотларга ўрганиш учун юборилади ва бир неча кундан кейин бешинчи маротаба Холтўра Самадовнинг кимётерапия олиши учун йўлланмани қўлга киритади.

– Инсоннинг қанчалик бахтиёрлиги унинг саломатлиги билан ўлчанар экан – дейди, Холтўра Самадовнинг рафиқаси Шаҳноза Тангриева. – Навбатдаги кимётерапияни олиб келганимиздан кейин, турмуш ўртоғимнинг руҳиятидаги ўзгаришлар ҳам анча яхшиланди. Эртанги кунига бўлган умид яна бир қадар ошди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир мурожаатнинг ортида бир фуқаронинг тақдири туради. Мурожаатнинг қонун доирасида ижобий ҳал этилиши эса яна бир муаммо ўрганилди ва ҳал этилди деганидир. ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши эса ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишда ўзининг дахлдорлик ҳиссини ошириб келмоқда.

 

 

Маърифат МАВЛАНОВА,

ЎзА

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш