Электорат бандлигини таъминлаш партия олдидаги муҳим вазифалардан бири
Электорат бандлигини таъминлаш партия олдидаги муҳим вазифалардан бири

 

Аёллар бандлигини таъминлаш, бу борада хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали мақсадга эришиш бугунги кунда давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Давлатобод туманидаги “Элобод” ва “Гулобод” МФЙларда яшовчи хотин-қизлар иштирокида "Jannatmakon тekstil" ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган бандликни таъминлаш масаласидаги тадбирда ҳам шу ҳақда сўз юритилди.

Корхона тадбиркор Муниса Муҳиддинова томонидан ташкил этилган бўлиб, эътиборлиси бу ерда тадбиркорлик ўқув маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтгача корхонага “Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 30 нафар хотин-қиз ишга қабул қиланган. Марказда эса хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш учун барча шароитлар яратилган.

Йиғилиш қатнашчиларидан бири Сурайё Отаханова партия масъулларига мурожаат қилиб, 2-гуруҳ ногирони эканини, уй шароитида тикувчилик қилиши учун имкони бўлса тикув машинаси олишда амалий ёрдам беришни сўради. Мурожаат ЎзХДП Давлатобод тумани Кенгаши томонидан назоратга олиниб, яқин вақт ичида аёлнинг илтимоси қаноатлантирилиши маълум қилинди.

Учрашув якунида тадбиркор Муниса Муҳиддинова ва “Гулобод” МФЙ раиси А.Ҳайдаров партия сафига қабул қилинди.

 

ЎзХДП Давлатобод туман кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш