Болажонларга қувонч улашиб...
Болажонларга қувонч улашиб...

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кўтаринки руҳда нишонланди. Жойларда байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирлар болажонларга олам-олам қувонч бағишлагани, шубҳасиз. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят ва Навоий шаҳар кенгашлари ҳамда вилоят элетромагнит мослашув хизмати ташаббуси вилоят марказидаги “Мустақиллик” ва “Турон” маҳаллаларида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ўтказилди.

Байрам тадбирида ногиронлиги бор болажонлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини қамраб олиш, уларнинг ҳолидан хабар олишга эътибор қаратилди. Болажонларга партия номидан бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва ўйинчоқлар совға қилинди. Кичкинтойлар учун ташкил этилган байрам дастури барчага манзур бўлди.

Бундан ташқари, партиянинг Нурота туман кенгаши ташаббуси билан Эргаш Жуманбулбул ўғли номидаги маъданият ва истироҳат боғида спортнинг шахмат тури бўйича чемпионат ўтказилди. Мусобақада Бухоро ҳамда Навоий вилояти тумаларидан жами 153 нафар спортчи ўқувчи  иштирок этиб, 8, 10, 12, 14, 16 ёш тоифасида беллашишди.

Мусобақага фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши ҳамда Нурота туман БЎСМ томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам муносабати билан Ўзбекистон ХДП Хатирчи туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А. Исломов ва партия фаоллари “Гулистон” МФЙда яшовчи, ногиронлиги бўлган Гўзал Нурмаматова, Ойгул Адашева, Диёрбек Элмуродовларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар топширдилар.

Болажонларга бағишлаб ташкил этилган байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар, туманларида кўтаринки руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш