Ёшлар билан учрашув
Ёшлар билан учрашув

 

Ёшлар нима муаммоларга дуч келмоқда, уларни қандай масалалар ўйлантиряпти? Катталардан нимани исташяпти?

Бу каби саволларга ёшлар билан учрашувларда, улар иштирокидаги очиқ мулоқотларда жавоб топиш, муамоларга ойдинлик киритиш мумкин. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят ҳамда туманлар кенгашлари депутатлари томонидан “Депутат ва ёшлар” учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Шароф Рашидов туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Н.Холматов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари М.Исоқов, Э.Аҳмедов иштирок этди.

Очиқ, самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатларга мурожаат қилдилар. Хусусан, олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби, таътил пайтида мактабларда ўқувчилар учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш, битирувчиларни ишга жойлаштириш ва ёшлар бандлиги, ушбу мақсадда ажратилаётган имтиёзли кредитлар масалаларида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Депутатлар ўқувчилар кўтарган масалалар бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароитлар бўйича батафсил маълумотлар бердилар. Билдирилган айрим таклифлар мутасаддилар эътиборига ҳавола этилиши маълум қилинди.

Учрашувда фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш