Норин туман Кенгашининг пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон Хaлқ демократик партияси Норин туман Кенгашининг III Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида ЎзХДП Наманган вилоят Кенгаши раиси Илҳомжон Атабаев, туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида партиянинг Норин туман ташкилоти раисини сайлаш ҳамда ташкилот кенгаши аъзолари ва Ижроия қўмитаси таркибини қисман янгилаш тўғрисида масалалар кўрилди.
Пленумда Нилуфар Абдумажидова ЎзХДП Норин туман Кенгаши раиси лавозимига сайланди.
Йиғилишда партия туман Кенгаши олдида турган долзарб масалалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.