“Болаларга беринг дунёни”
“Болаларга беринг дунёни”

 

Халқ демократик партияси Фориш туман кенгаши томонидан туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган, “Бойчечак” мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши раиси Н.Ирисова, депутатлар Г.Каримова, Б.Каримов, Р.Дауланова ва бошқалар давлат томонидан мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник баъзасини ривожлантириш, тарбияланувчиларга кенг имконият ва шароитлар яратиб берилаётгани тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг соғлом вояга етишлари биз яшаётган муҳитга, теварак-атрофимиздаги шарт-шароитларга боғлиқлигини хаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Жаннатмакон Ватанимизнинг эртаси, уни кўз қорачиғидек асраш, умримиз гултожи бўлган болалажонларимиз қўлида.

Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан байрамга кўтаринки руҳ бағишлаган шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир ниҳоясида болажонларга депутатлар томонидан байрам совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш