Конвенция ратификация қилиниш арафасида
2006 йилда БМТ Бош Ассамблеяси БМТ “Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” Конвенциясини ва ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган Факултатив Протоколини қабул қилганди. Ҳужжат 2008 йилда кучга кирган. Халы демократик партияси ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига доимий эътибор қаратиб келган. Шу боисдан ҳам мазкур Конвенцияни ратификация қилиш ташаббусини илгари суриб келмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси парламент қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди.