Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши ЎзХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни тўғрисидаги масала Кенгашнинг доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.
Таъкидландики, депутатлик гуруҳи аъзоси А.Иминчаев томонидан Президент қарорининг тумандаги ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Ўтказилган мониторинг натижасида туманда жами 65 та маҳалла фуқаролар йиғини, 45989 та хонадон, 65461 та оила мавжудлиги, аҳоли сони 261306 нафарни ташкил этиши маълум бўлган. Барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш, томорқадан самарали фойдаланиш штаблари ташкил этилган. Томорқалардан самарали фойдаланиш 1282,3 гектарига эртаки экин экиш режалаштирилган бўлиб, жорий йил 2 май ҳолатига 1250,5 гектарга экин экилган.
Шунинг билан бирга, тумандаги 589 нафар кам таъминланган, 423 нафар ногиронлиги бўлган, 8 нафар якка ёлғиз, 457 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг томорқа ер майдонларига экин экишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жами 2766 туп мевали ва манзарали дарахтлар экиб берилган. Бундан ташқари, “Темир дафтари”га киритилган 3 нафар фуқарога томорқага экин экишга кўмаклашиб, эҳтиёжлари ўрганилган ҳолда уруғлик кўчатлар арзонлаштирилган ҳолда етказиб берилган.
Ҳисобот юзасидан партия гуруҳининг муносабати билдирилди. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган ярим кўп қаватли турар жойларнинг олд ва орқа қисмлар тартибсиз ва қаровсиз ташлаб қўйилган жойларини ширкат ҳисобига ўтказиб, улардан самарали фойдаланиш, олинган даромадни ободонлаштириш ва бошқа ишларга сарфлаш таклифи илгари сурилди.
Мазкур масала юзасидан халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг доимий комиссияси қарори қабул қилинди.
Шунингдек, ЎзХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси "Аҳоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тавсия этилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати