Хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўла таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида Халқ демократик партияси томонидан қатор чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманида ўтказилган “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” доирасида олис ҳудудда яшовчи опа-сингилларимиз учун ташкил этилган тиббий кўрик, амалий семинар ва спорт мусобақалари шундай тадбирлардан бири бўлди.
Тумандаги “Қайроқи” МФЙда ташкил этилган тадбир тиббий кўрик билан бошланди. Туман ва вилоят маркази тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган тор мутахассисликдаги шифкорлар томонидан 453 нафар фуқаро бепул кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 368
нафарида турли хил касалликлар аниқланди. Уларга муолажа олишлари ёки тегишли муассасаларга мурожаат этиш юзасидан тавсиялар берилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан тиббий кўрик иштирокчиларига бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Шунингдек тиббий кўрик давомида “Аёллар соғлиги – келажак бойлиги” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Семинарда аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва
Тадбир доирасида ташкил этилган хотин-қизлар ўртасидаги велопойга мусобақаси ҳам қизғин ўтди. Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида ўтказилган мусобақада 50 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сарвиноз ЭШАЛИЕВА,
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Кенгаши
хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш сектори мудири