Партиядошимиз – кураш бўйича чемпион!
Партиядошимиз – кураш бўйича чемпион!

 

Термиз шаҳрида 5-6 октябрь кунлари миллий кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал-Ҳаким ат- Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 47 давлатидан 110 нафар спортчи иштирок этишди.

Ўзбекистон ХДП аъзоси Мамашаева Ирода ёшлар ўртасида 57 кг вазн тоифасида 4 нафар спортчи билан курашиб, финалга чиқди. Мусобақа финалида индонезиялик спортчи билан гиламга тушган Ирода олтин медал соҳиби бўлди.

Ёш партиядошимизни ушбу улкан ютуғи билан табриклаймиз!

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш