Депутатлик назорати туфайли муаммо ҳал бўлди
Депутатлик назорати туфайли муаммо ҳал бўлди

 

Чекка ҳудудларда депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида аксарият ҳолларда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўтарилади. Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Ҳалим Наимов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида сайлов округидаги маҳаллалар аҳолиси билан бевосита мулоқот ўтказганида сайловчилар томонидан ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилган эдилар.

Маълум бўлишича, “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги Олтиариқ қишлоғида ичимлик суви таъминоти муаммога айланишига бир неча ўн йиллар муқаддам ўрнатилган сув иншоотининг яроқсиз ҳолга келиб қолгани сабаб бўлган экан. Ҳолат юзасидан депутатлик назорати ўрнатилиши натижасида аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келган муаммонинг қисқа вақт ичида ечими топилди.

Айни пайтда қишлоқдаги эски сув иншооти ўрнига янгиси ўрнатилмоқда ва шу кунларда олтиариқликлар тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўладилар.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш