Тинчликнинг қадри улуғ!
Тинчликнинг қадри улуғ!

 

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзининг ватанини, унинг сиймосида онаси ва сингилларини, оиласини ҳимоя қилишга биринчилардан бўлиб отланган ўзбек ўғлонлари фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар. Мана шу шонли тарихга ҳам 76 йил тўлди.

Урушда иштирок этган, қирғинбаротларга гувоҳ бўлган юртдошларимизни ҳурматини жойига қўйиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш тинч ва осуда кунларда яшаётган бугунги авлоднинг чин инсоний бурчидир. Шу мақсадда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман Кенгаши, халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутатлари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан "Хотира абадий, қадр муқаддас!" шиори остида туманидаги “Кўтарма” маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Т.Пульянова ҳамда фронт ортида хизмат қилган И.Максимова ва Т. Лиларнинг хонаданларига ташриф буюришди.

Фахрийлар билан бўлган суҳбатларда уларнинг кўрсатган қаҳрамонликлари, фидокорона меҳнатлари алоҳида эътироф этилди. Бугунги тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш кераклиги таъкидланди.

Тадбир давомида партия ташкилоти ва депутатлари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида уруш ва меҳнат фахрийларига озиқ-овқат жамланмалари топширилди.

 

Донохон Маҳмудова,

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш