“Хотин-қизларга эътибор – келажакка эътибор”
“Хотин-қизларга эътибор – келажакка эътибор”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Жиззах вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Депутат маҳаллада” ҳамда “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрида тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Урал Ўразбоев, Муқаддас Уразалиева, ХДП Жиззах вилоят, Жиззах шаҳар Кенгашлари депутатлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар, валонтёр ёшлар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, 30 га яқин фуқаролар шифокорлар кўригидан ўтишди. Бундан ташқари, партия томонидан Жиззах шаҳар ҳокимлигининг ҳомийлик ёрдами сифатида 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Тўрт нафар фуқарога даволанишлари учун умумий қиймати 100 миллион сўмлик тиббий сертификат топширилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган, “Аёллар дафтари”га киритилган Манзура Саттаровага тикув машинаси совға қилинди.

Депутатлар ва партия фаолларининг электорат билан учрашувда мамлакатимизда ёшлар, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга қайта ўқитиш, тадбиркорлигини йўлга қўйишда кўмаклашиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида жорий этилган имтиёз ва енгилликлар ҳақида таништирилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ҳам юқори самарадорликда ўтди. Хусусан, 24 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Тадбир доирасидаги навбатдаги манзил вилоят марказидаги “JIZZAX ЕСО ТЕХТЕL” тўқимачилик фабрикаси бўлди. Фаолиятини 32 нафар ишчи билан бошлаган корхонада бугунги кунда 170 нафардан зиёд ходим меҳнат қилмоқда. Бу ерда харидорлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир неча турдаги пайпоқлар тайёрланмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ойлик ҳажми 400 минг, йиллик ҳажми эса 4-5 млн. жуфт жуфтни ташкил этади. Ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган.

Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев Жиззах шаҳридаги “Қалия”, “Маданият”, “Кимёгар”, “Бобур”, “Раваллиқ” ва А.Навоий маҳаллаларида сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Ишга жойлашиш истагида бўлган 24 нафар фуқарога Жиззах шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашувчи маркази томонидан бўш иш ўринларга йўлланма, сертификатлар берилди, 6 нафар фуқаронинг муаммоси вилоят кесимида ҳамда 5 нафар фуқаронинг масаласи республика кесимида ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Ўзбекистон ХДП томонидан ташкил этилган “Депутат маҳаллада” ҳамда “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар, туманларида ўтказилмоқда.

 

Жамила Ядгарова,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши сектори мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш