Фуқаронинг яна бир муаммоси ўрганилди
Фуқаронинг яна бир муаммоси ўрганилди

 

Муаммо. Ушбу сўзни эшитишингиз билан қаердадир қайсидир масала ижобий ҳал этилмаяпти, деган фикр хаёлингиздан ўтса, ажаб эмас. Хўш, аслида ҳар доим ҳам шундайми?

ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгашига Мирзачўл тумани “Ғалаба” МФЙда истиқомат қилувчи Соҳиба Мансурова “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”да ишлаб келгани, ҳисобчининг айби билан иш ҳақи бошқа бир фуқаронинг кредит тўловига ўтказиб юборилганидан шикоят қилиб мурожаат қилган эди.

Ариза Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, Соҳиба Мансурова “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”га 2018 йил 16 май куни тикувчилик вазифасига 3 ой синов муддати билан ишга қабул қилинган. Иш ҳақи штат жадвали асосида белгиланган. У 2019 йил 30 декабр куни ўз хоҳишига кўра, ишдан озод этилган. Иш ҳақи бошқа фуқаронинг кредитига йўналтирилмаган.

Ушбу аризани ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, муаммолар айрим ҳолатларда маълум бир масалани ўзимиз хоҳлаганимиздек тушунганимиз натижасида келиб чиқади.

 

Маърифат Мавланова

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш