Бундай ҳолат бошқа бўлмасин...
Бундай ҳолат бошқа бўлмасин...

 

депутат мактаб ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ хусусида муносабат билдирди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи ҳудудидан ўтган А-378 автомобиль йўлини тўсиб, ўзлари яшайдиган қишлоқда қурилиши режалаштирилган мактабни тезроқ қуриб беришни талаб қилган бир гуруҳ аёллар акс эттирилган видео тарқалди.

Ушбу хабарга муносабат билдиришдан олдин аввал вояга етмаган, “Хўжаобод” маҳалласида яшовчи, 140-сонли ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Д.Э.нинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман.

Бундай ҳолат бўлмаслиги учун бизлар олдиндан амалий ишларни бажаришимиз лозим эди. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида “Хўжаобод” маҳалласидаги 140-сонли умумтаълим мактабини ҳолатини ўрганиб чиққанман. Бу жараёнда Оқтўнли қишлоғида яшовчи сайловчилар таклифини инобатга олиб, ушбу қишлоқда 99-сонли умумтаълим мактабининг филиали қурилиши бўйича тегишли ташкилотга таклиф киритганман. Ҳозирда мактабда қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва жорий йилнинг 1 сентябрь куни мактаб филиали фойдаланишга топширилади. Сайловчиларга ҳамда фуқароларга бу ҳақда ахборот берганман. Бу масала депутатлик назоратимга олинган.

Бундан ташқари, сайлов округимдаги ўрта таълим мактабларида мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ўқувчилар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бормоқдаман.

 

Умар Жулбулов,

халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати,

ХДП гуруҳи аъзоси.

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш