Рамазон – саховат, меҳр-мурувват ойи
Рамазон – саховат, меҳр-мурувват ойи

 

Рамазон ўзида саховат, меҳр-мурувватни мужассам этган муборак ойдир. Бу ойда кексалар, ногиронлар, етим ва муҳтожлар ҳолидан хабар олишга, уларнинг кўнглини кўтаришга янада кўпроқ эътибор қаратилади.

Шундай тадбирларидан бири Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Жамшид Джураев ташаббуси билан “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Ўзбекистон ХДП Навоий шаҳар кенгаши мутасаддилари, фаоллар иштирокида бўлиб ўтган тадбир давомида маҳалладаги ўндан ортиқ кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овкат маҳсулотлари тарқатилди.

Депутат билан учрашувда ушбу маҳаллада яшовчи “Темир дафтар”га киритилган Моҳира Ҳожиева оғир касалликка чалингани боис ишлай олмаётганини, турмуш ўртоғи ҳам ҳозирда ишсиз бўлиб, оила қийин вазиятда қолганини маълум қилиб, ёрдам кўрсатишни сўради. Ж. Джураев фуқаронинг муаммосини жойида ҳал этиб, турмуш ўртоғи “Ўзтелеком” акциядорлик жамиятининг Навоий филиалига ишга олинишини билдирди.

Фуқаро Гулшода Мамирова эса депутатга қизининг соғлиги бўйича мурожаат қилди. Унинг айтишича, фарзандининг юрагини даволатиш учун моддий ёрдам зарур. Депутат ушбу ва учрашув давомида кўтарилган масала, муаммолар юзасидан тегишли ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўрови юборилишини, ижроси назоратга олинишини маълум қилди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш