Ғаллаорол туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ёшлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 7 та йўналиш бўйича ўқитилмоқда. Бу ерда касб сирларини пухта эгаллаш, етарли малакага эга бўлиш учун барча шароитлар яратилган.
Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман Кенгаши томонидан “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида мазкур касб-ҳунар мактабида тадбир ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Олимлар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзолари иштирок этди.
Тадбир давомида мактабдаги дарс ҳамда амалий машғулотлар жараёни билан танишилди. Ўқувчилар билан ўтказилган суҳбатда уларни қизиқтираётган масалалар бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, депутатлар “Олимлар” МФЙда яшовчи “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг муоммоларини ўрганиб, тегишли чора-тадбирлар белгиладилар. Тадбир давомида Ўзбекистон ХДП сафига 6 нафар ёш қабул қилинди.