Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатлари ёшларнинг таълим олишлари, истеъдодларини рўёбга чиқаришларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу борада партия томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухтор Илҳомовнинг алоҳида намуна кўрсатган ўқувчиларни рағбатлантириш борасидаги ташаббуси шундай лойиҳалардан биридир.
Депутат куни кеча Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 14-умумтаълим ўрта мактабининг фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган 7 нафар иқтидорли ўқувчисига ўзи жорий қилган стипендияни топширди. Депутат стипендиясига сазовор бўлган ўқувчи ёшлар эътибор ва рағбат учун миннатдорчилик билдириб, халқимиз ва Ватанимиз учун муносиб фарзандлар бўлишга ҳаракат қилишларини таъкидладилар.
Шуниси қувончлики, илм-фан аҳлига ҳомийлик қилишдек бу каби хайрли ишлар Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатларимиз томонидан ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар
Кенгаши ахборот хизмати