Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан яна бир янги лойиҳа – "ЁШ ЕТАКЧИ"
Бу лойиҳа орқали партиямиз сафидаги фаол ёшлар билан яқиндан танишиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганиш мақсад қилинган.
Лойиҳада қатнашишни истаган ёш фаолларимиз ўз изоҳларида муносабат билдиришлари мумкин.
ХДП "отахон" партия эмас, сафимизда бўлғуси етакчилар, бўлажак депутат ва сенаторлар, атрофдагиларга, жамиятга фойда келтиришни истайдиган жавоҳир ёшлар жуда кўп. Танишинг, Гулбону Қувватова улардан бири.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати