Қўшпетада депутатимиз ташаббуси билан муаммо ҳал бўлди

 

Фарғона вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Дилбархон Мамаджанова сайловчилар билан бевосита мулоқотлар ўтказиб, аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни ўрганиб келмоқда. Юзма-юз мулоқотларда ечимини кутаётган бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлмоқда.

Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани Борот МФЙ ҳудудидаги намунавий уйларда яшовчи 18 та хўжаликдаги фуқаролардан шикоят ариза келиб тушган эди. Маълум бўлишича, ушбу хонадонларга бир неча ойдирки ичимлик суви келмаётган экан.

Д.Мамаджанованинг саъй-ҳаракатлари билан қисқа фурсат давомида аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида янги сув насоси ўрнатилиб, ишга туширилди.  Бундан ташқари,  жорий йилнинг июль ойидан буён ичимлик суви тармоғидан узиб қўйилган Ёзёвон тумани “Қоратепа” МФЙдаги “Ифтихор” кўчасида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш