Юртимизда ишсиз ёшлар билан ишлаш борасида «Ёшлар дафтари», бандлиги таъминланмаган ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича «Аёллар дафтари» шакллантирилиб, ушбу йўналишларда янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлар йўлга қўйилди. Бу жараёнда партиямиз депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон ХДП Бахмал туман Кенгаши депутати Мамлакат Абдуллаева яқинда хонадонма-хонадон юриб ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Ўсмат қишлоғида яшовчи Насиба Раҳмонқулова, Шаҳноза Алиқулова ҳамда Акбар Хидировларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари топширилди. Уйи таъмирталаб бўлиб қолган Ширин Усанованинг муаммоси ҳал этилиб, унга таъмирлаш учун зарур бўлган материаллар олиб берилди.
Партиямиздан Бахмал туман Кенгашига депутат этиб сайланган Шуҳрат Турдуқулов эса ушбу қишлоқда яшовчи кам таъминланган ва ногиронлиги бор Ойқиз Убайдуллаева, 2-гуруҳ ногирони Наргиза Бойтўраеваларнинг ҳолидан хабар олди. Депутат томонидан Қорақурсоқ қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Шарофот Қаршиевага ногиронлик аравачаси тақдим этилди.
Бу каби хайрли тадбирлар партиямиз депутатлари томонидан давом эттирилмоқда.