Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Темиров, ЎзХДП Марказий кенгаши сектор мудири Ж. Кабиржонов, вилоят кенгаши депутатлари М.Нуруллаев, А.Тумишова, Зарафшон шаҳар кенгаши депутатлари У.Очилов, М.Хожиевлар Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида бўлишди.
Дастлаб улар Зарафшон шаҳрининг «Мурунтау» қўрғонида шаҳар марказидан олис бўлган ҳудуддаги ёшлар билан учрашиш мақсадида 5-умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Депутатлар ўқув даргоҳида ўқувчиларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар, ёшларнинг маданий мусиқий билимлар олиши учун шароитларнинг мавжудлиги ҳамда йигит-қизларни касбга ўргатиш учун меҳнат хоналарининг моддий техник базасини ўрганишди. Ташриф томонидан мактабда ўтказилаётган «Амалий фанлар ойлиги»да ўтказилаётган тадбирларда ҳам иштирок этиб Ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб ўқувчилар томонидан тайёланган чиқишларни кузатиб уларга эсдалик совғалари топширилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари «Мурунтау» қўрғонида ислоҳотлар жараёнининг бориши ҳамда аҳолига мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан учрашишган ҳолда уларнинг мавжуд муаммолари тингланиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
Куннинг иккинчи ярмида Зарафшон шаҳридаги «Алишер Навоий» МФЙда «Ёшларга кўмак», «Депутат ва ёшлар» лойиҳалари доирасида учрашув ташкил этилди. Тадбирга йиғилган йигит-қизлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Депутатлар иштирокида кўтарилган масалалар муҳокама этилиб мурожаатларнинг 4 таси ўз жойида хал этиладиган бўлди. Қолган мурожаатлар эса шаҳар кенгаши депутати томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Ҳусусан «Ёшлар давтари»га киритилган Элёр Муртазоев «Мироншоҳ сити зар» масъулияти чекланган жамияти ишга қабул қилинди. Учрашув сўнгида партия аъзолигига ёшлар қабул қилинди.
Шунингдек, депутатлар Томди туман «Меҳрибонлик уйи»га ташриф буюришди. Мазкур меҳрибонлик уйи болалар шаҳарчаси деб аталиб, 90 кишига мўлжалланган бўлиб тарбияланувчиларнинг яшаш шароити, ёшларга касб-ўргатиш хоналари, спорт билан шуғулланиши учун шароитлар ўрганилиб тарбияланувчиларнинг қизиқишлари хусусида ҳам суҳбатлашилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва депутатлар томонидан совғалар улашилди.
Болажонлар билан шаҳар маданият бўлими хонанда ва созандалари томонидан тайёрланган байрам дастури томоша қилинди. Шунингдек, муассадаги йигит-қизлар томонидан тайёрланган концерт дастури ҳам йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Шунингдек, ёшлар дарсдан бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида 12-умумтаълим мактабида ташкил этилган ўзбек жанг санъати бўйича тўгарак фаолияти билан ҳам танишишди. Шуғулланувчи ёшлар билан суҳбатлашилди ва спорт мусобақаси ташкил этилди. Беллашувда фаол қатнашган, ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлар партия томонидан тақдирланиб, эсталик совғалари топширилди.
Шавкат Усмонов,
ЎзХДП Зарафшон шаҳар кенгаши раиси.