"Аввал ва Ҳозир" – Халқ демократик партиясининг янги лойиҳаси

Эртанги кун ҳақида, ҳаётдаги муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, кечаги кунимизни ҳам эсдан чиқармаслигимиз жоиз.

Олдимиздаги вазифаларни муҳокама қиларканмиз, реал ютуқ ва натижаларни ҳам ёдда сақлашимиз мақсадга мувофиқдир. Шунда фаолиятимизда унум ва барака бўлади.

Халқ демократик партияси "Аввал ва Ҳозир" лойиҳасини бошламоқда. Унинг илк сонида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятидаги ўзгаришлар, уларнинг қадри ва аҳамияти ҳақида ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова ўз хулосалари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Тошкент «Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш