Депутат Дилбар Мамажонова Тошлоқ туманидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди
Депутат Дилбар Мамажонова Тошлоқ туманидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

 

Аҳоли билан ишлашнинг «Маҳаллабай» ва «фуқаробай» шаклда ишларни ташкил қилиш мақсадида парламентдаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамажонова, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, фаоллар ва бир гуруҳ вазирлик, идораларнинг ходимлари Тошлоқ туманида бўлишди.

Дастлаб ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Турват“ маҳалласидаги “Меҳнат гузарида” маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари билан учрашув ўтказилди ва уларни ўйлантираётган масалалар ўрганилди.

Шундан сўнг депутатлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари маҳалладаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ушбу дафтарлардан чиқариш бўйича субсидия асосида қуриб берилган иссиқхона фаолияти, ажратиб берилаётган ерлардан фойдаланиш ҳолати ўрганиб чиқилди. Бу ерда ишлаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Шунингдек, депутатлар маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила Донохон Ашурова хонадонида бўлиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган Ислом Ашуров ва Ҳамидулло Ашуров билан суҳбат қуришди. Уларнинг қизиқишларини ўрганишди. Шу куннинг ўзида маҳалладаги “Темир дафтар”и ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг турмуш шароити билан танишиб чиқилди, муаммолар очиқ гапирилди. Кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар топширилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, Сўпилар” маҳалласи яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс Дилдора Аҳмедованинг ҳолидан хабар олишди. Мурожаат асосида унга ногиронлик аравачаси берилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш