Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисидаги масала муҳокама этилди.
Пленумда аввало 24 март куни Президентимиз раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросида партия гуруҳларининг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Ҳар бир туман ва шаҳар кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар ўз округларида дастурларга киритилган қишлоқ ва маҳаллалардаги ишлар бўйича алоҳида назорат ўрнатиши зарурлиги қайд этилди. Бу борада ҳар бир партия гуруҳи ўз режасини ишлаб чиқиб, доимий ўрганиш олиб боради. Уларнинг натижалари маҳаллий Кенгашлар сессияларига олиб чиқилади.
Пленум кун тартибидаги масалалар бўйича Наманган шаҳар 26-меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов, ЎзХДП Учқўрғон туман кенгаши раиси Абдуллажон Қодировнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариб келаётган Aтабаев Илҳом Абдусаматович Наманган вилоят кенгаши раислигига сайланди.
И.Aтабаев 1966 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини ҳамда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Қарийб 15 йил давлат ҳокимияти тизимида, 6 йил партия тизимида турли раҳбарлик вазифаларида самарали меҳнат қилган. 2014 йилдан ҳозирги кунга қадар халқ депутаталари Наманган шаҳар Кенгаши депутати.
Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов иштирок этди ва пленумдан сўнг бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.