Депутатга қилинган мурожаатлар ижобий хал этилди
Депутатга қилинган мурожаатлар ижобий хал этилди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутути Назира Матяқубова Тўрткўл тумани “Истиқлол” маҳалласида бўлиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аёлларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди. Ўрганиш жараёнида Бердах кўчасидаги 30-уйда яшовчи Рўзимбетова Саломат тикув машиналари учун, Янгибозор кўчасидаги 12-уйда яшовчи Бобожанова Мухаббат паррандачилик билан шуғулланиш учун кредит олишда ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилишган эди.

Депутатнинг мазкур мурожаатлар бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ банки, Тўрткўл филиалидан Рўзимбетова Саломат 15 миллион, Бобожанова Мухаббат 20 миллион сўм миқдорда кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаяптилар.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш